ШҲТ халқ дипломатияси маркази вакиллари ва талаба ёшлар Сенат фаолияти билан танишди
Жорий йилнинг 24 декабрь куни Олий Мажлис Сенатида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди.
Унда сенаторлар, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди.
Учрашув давомида иштирокчиларга Олий Мажлис Сенатининг конституциявий ваколатлари, қонунчилик жараёнидаги ўрни, парламент назорати ва парламент дипломатияси, шунингдек, давлат бошқаруви тизимида юқори палатанинг роли ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларни қонун ижодкорлиги жараёнларига кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир доирасида Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг фаолияти, унинг асосий йўналишлари, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, иштирокчилар Сенат қўмиталарининг фаолияти ва парламентнинг иш жараёнлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг