Шерободдан 10 минг тонна анор экспортга чиқади
Шеробод тумани ўзининг шириндан шакар анорлари билан машҳур. Бугун туман аҳолиси Шерободнинг зар тупроғида ўсган анор кўчатларини парвариш қилиб, уни керак бўлса экспортга чиқариб ҳаётини фаровонлаштирмоқда.
Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳам бунга ўзи амин бўлди ва тумандаги анор боғлари бор хонадонда бўлди. Хўш бу анорлар қаерда сараланяпти ва қандай тарзда маҳсулот экспорт қилиняпти?
Ташриф чоғида мазкур саволларга «Шеробод анор импекс» корхонаси мисолида жавоб олинди. 5 миллион долларлик лойиҳа натижасида анорни қадоқлаш ва қайта ишлаш йўлга қўйилган корхонада ускуналар Жанубий Корея ва Словениядан келтирилган.
Анор бўлмаган пайтда ҳам корхона тўхтаб қолмайди. Мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини саралаб, бозорга чиқаради. 6 минг тонна қадоқлаш, 2 минг тонна анор шарбати ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 70 киши иш билан таъминланган.
Анор меваси аҳоли ва боғдорчилик хўжаликларидан сотиб олинади. Шеробод туманида бир йилда қарийб 30 минг тонна анор етиштирилади. Шундан 8 минг тоннаси экспортга чиқарилмоқда.
Яқингача туманда 2 минг 400 гектар анорзор бор эди. Жорий йилда ҳосилдорлиги паст бўлган 3 минг гектардан зиёд пахта ва ғалла майдонлари ўрнида фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан анор боғлари ташкил этилди. Бунинг натижасида қўшимча 3 мингта янги иш ўрни яратилди. Уч йилдан кейин бу янги кўчатлардан 18 минг тонна ҳосил олиш мумкин. Унинг 8 минг тоннаси қайта ишланиши ва 10 минг тоннаси экспорт қилиниши режалаштирилган.
Қолаверса, «Шеробод агро импекс» масъулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхонани бориб кўрар экан у ерда етиштирилаётган помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон каби бозорбоп маҳсулотларни кўздан кечирди. 29 гектарлик иссиқхонада 200 нафар маҳаллий ёшлар меҳнат қилмоқда.
Бу мисоллар аслида тадбиркорликни ривожлантириш орқали шундай катта натижаларга эришиш мумкинлигига бир исботдир. Қувонарлиси, эккан меваси, сабзавоти бошқа вилоятларга қараганда 50 кун олдинроқ тайёр бўладиган Сурхон воҳасининг имкониятларидан унумли фойдаланилмоқда. Натижада одамлар ишбилармонликка ўрганяпти, яхши яшаш учун ҳаракат қиляпти ва эришяпти ҳам.
Фахриддин САМАТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
OʼzLiDeP фракцияси аъзоси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг