Шавкат Мирзиёевнинг Жиззахга ташрифидан фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
8 апрел куни Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Президент Жиззах вилоятига ташрифини базальтдан замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхона билан танишувдан бошлади.
Шундан сўнг, Президент Шароф Рашидов туманида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди. Тумандаги Туёқли маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан танишди.
Кейинги манзил "ADM Jizzakh" заводида ишлаб чиқариш жараёнлари ва конвейердан чиққан автомобиллар билан танишиш бўлди. Шундан сўнг Президент Жиззах вилоятида бир гуруҳ хорижий инвесторлар билан учрашиб, уларнинг тақдимотлари билан танишди.
Давлатимиз раҳбари шунингдек, Жиззах вилоятида йирик саноат ва энергетика объектлари қурилишига старт берди. “BMB Holding” компаниясининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги агрологистика мажмуасини бориб кўрди. Кун сўнгида Президент Жиззахдаги Киберспорт аренасида ёшлар билан мулоқот қилди.
Тадбирларни ёритишда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг