Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи якунланди

18:05 22 Март 2025 Сиёсат
482 0

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Шунингдек, Имом Мотуридий ва Маҳдуми Аъзам мажмуаларини қайта таъмирлаш лойиҳаси давлат раҳбарига тақдимот қилинди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказига ташриф буюриб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, яратилаётган шароитлар билан танишди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер