Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга ташрифидан фоторепортаж

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Президент Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида тантанали кутиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ 17 февраль куни Ал-Кувайт шаҳридаги «Ал-Баян» саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.
Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳридаги «Ас-Салом» сарой-музейига ташриф буюрди.
Сарой 1960-1964 йилларда ўзига хос араб меъморчилиги услубида бунёд этилган ва 1990 йилгача Кувайтга ташриф буюрган хорижий раҳбарлар учун расмий қароргоҳ бўлиб хизмат қилган.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг