Шавкат Мирзиёев Зоминда қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди.
Бу йўналиш бўйича юртимизда катта салоҳият бор. Давлатимиз раҳбари бу суръатни давом эттириб, миллий брендлар остида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, Ўзбекистонни минтақавий “электротехника хаби”га айлантириш вазифасини қўйган.
Зоминдаги завод бунинг бир қисми бўлади.
“Навоий” махсус саноат паркининг филиали сифатида ташкил этилган мажмуа 80 гектарда жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион доллар. Бу ерда кир ювиш машинаси, совуткич, телевизор, электр сув иситкич каби йилига 1 миллион дона маиший техника ҳамда бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади. 100 турдаги маҳсулотлар натижасида маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга етади.
Муҳими, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 320 миллион доллар бўлади. Шундан 140 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади. 7 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланади.
Саноат паркида тайёрланган маҳсулотлар Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари 15 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинади.
Ҳозирги ўзгарувчан бозор талабларига тез мослашиш учун заводнинг ўзида қолипхона ҳам ташкил этилади. Замонавий логистика маркази орқали маҳсулотлар харидорга изчил етказиб берилади.
Бундан ташқари, саноат паркида “Автосаноат” АЖ таркибидаги корхоналар учун пластмасса маҳсулотлари тайёрлаш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг