Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиевни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиевни қабул қилди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, энергетика, сув хўжалиги соҳаларида кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак Ҳудудлар форуми ҳамда қатор қўшма ишбилармонлик ва маданий тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш муҳим экани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг