Шавкат Мирзиёев Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Олий даражада, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар даражасидаги самарали алоқаларни, фаол маданий-гуманитар ва таълим алмашинувини кенгайтириш мақсадида ўзаро мувофиқлашган ишлар ва амалий идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Шу маънода, жорий йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва унинг натижадорлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Давлат раҳбарлари халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг