Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган баҳор айёми — Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда, шу жумладан ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Шу кунларда Қозоғистон шаҳарларида ўтаётган қўшма маданий-гуманитар тадбирларга юксак баҳо берилди.
Етакчилар бўлажак олий ва юқори даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини, шу жумладан “Марказий Осиё плюс“ форматидаги саммитларга тайёргарликни кўриб чиқдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг