Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади. Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Боку, Хонкенди, Шуша ва Ағдам шаҳарларида бўлади.
Бугун икки мамлакат етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказадилар, “Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўядилар ва Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб берадилар.
Эртага Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев мулоқотни Озарбайжоннинг Қорабоғ туманида давом эттириб, Хонкендидаги қўшма тикувчилик фабрикаси ва Ағдам шаҳридаги “Иморат” тарихий-меъморий мажмуаси билан танишадилар.
Ташрифга тайёргарлик доирасида саноат кооперацияси бўйича салмоқли келишувлар тўплами шакллантирилган.
Ташрифнинг тадбирларга бой дастури 2024 йилда иттифоқчилик мақомини олган Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг мисли кўрилмаган юксак даражага чиққанини кўрсатади ҳамда икки давлат раҳбарларининг аввалги учрашувларида эришилган келишувларнинг мантиқий давомидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг