Шавкат Мирзиёев Одри Азулени «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

16:34 30 Октябр 2025 Сиёсат
148 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, фан, таълим ва маданият соҳаларида алоқаларни ривожлантиришдаги катта хизматлари, халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданий меросини, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, мамлакатимиз томонидан илгари сурилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, дунё халқлари орасида маданиятлараро мулоқотни чуқурлаштириш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлидаги самарали фаолияти учун ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле хоним Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?