Шавкат Мирзиёев муҳим бир қонунни имзолади
Фото: Президент Матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 1003-сонли Қонунни 21.11.2024 й. санаси билан имзолади. Шу тариқа, рақамли далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун билан айрим кодексларга рақамли далиллар тушунчасини, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, қонунчиликда рақамли далилларни гувоҳлантириш ва уларни текшириш тартиби назарда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг