Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президенти билан учрашув ўтказади
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун Наманган шаҳрида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича «Камбағалликдан фаровонлик сари» III халқаро форуми ўз ишини бошлайди. Унинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, форум доирасида давлатимиз раҳбари Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад ал-Жассир, Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янг, Жаҳон банки глобал директори Луис Фелипе Лопес-Кальва билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари икки кунлик сафар дастури доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишди ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг