Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига юз берган авиаҳалокат юзасидан таъзия мактуби йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ҳиндистоннинг «Air India» авиакомпаниясига тегишли «Boeing 787-8 Dreamliner» самолёти Аҳмадобод шаҳридан ҳавога кўтарилганидан бироз ўтиб ҳалокатга учради. Фожиа юз берган вақта ҳаво кемаси бортида 242 киши бўлган.
Капитан ҳалокатдан олдин Ҳаво ҳаракатини бошқариш бўлимига қўнғироқ қилган. Самолётни капитан Сумит Сабҳарвал ва биринчи офицер Клайв Кундар бошқараётган бўлган. Бахтсиз ҳодиса самолёт соат 13:38 да ҳавога кўтарилганидан беш дақиқа ўтиб, Мегани аҳоли яшаш ҳудудига қулаб тушган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг