Шавкат Мирзиёев Франция Миллий мажлиси Раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 март куни Париж шаҳридаги Бурбон саройида Франция Миллий мажлиси Раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди.
Икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ушбу ташрифнинг тарихий аҳамияти, Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Франция парламенти қуйи палатаси раҳбари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни, вакиллик органларининг роли, хотин-қизлар, болалар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳамда экологик хавфсизлик кафолатлари кучайганини юқори баҳолади.
Ўзбекистон-Франция парламентлараро форумини ташкил этиш ва "йўл харитаси" асосида дўстлик гуруҳлари ишини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон етакчиси Миллий мажлис Раисини жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимизга таклиф этди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг