Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг марказий ва жанубий штатларида рўй берган ҳалокатли торнадолар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
Таъкидлаш керакки, бир неча кун давомида АҚШнинг марказий ва жанубий штатлари ҳалокатли торнадолар таъсирида қолди. Хусусан жорий йилнинг 15 март куни Бўронларни прогноз қилиш маркази Алабама ва Миссисипи штатида максимал хавф даражасини эълон қилди. Қайд этилишича, айрим ҳудудларда шамол тезлиги 130 км/соатга етмоқда.
16 март ҳолатига кўра, Қўшма Штатларда юз бераётган кучли довуллар оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 33 кишига етган. Мамлакатнинг жанубий штатларида 236 мингта уй электр таъминотисиз қолган. Миссури штатида савдо маркази вайрон бўлган. Канзасда эса довул туфайли чанг бўрони кузатилган, шунингдек, 50 та машина иштирокида ЙТҲ юз берган.
Маълумотларга кўра, АҚШ ҳудудида бир суткада 27 та торнадо қайд этилган. Бўрон 100 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудга таъсир кўрсатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг