Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбарини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги триатлон ва паратриатлон бўйича жаҳон кубоги доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбари Антонио Фернандес Ариманини қабул қилди.
Ушбу нуфузли глобал ташкилот билан мазкур спорт турини оммалаштириш ва Ўзбекистонда миллий триатлон мактабини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда триатлон жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Миллий федерация фаолият кўрсатмоқда, мунтазам равишда халқаро мусобақалар ўтказилмоқда, ўзбекистонлик спортчилар қитъа ва жаҳон рейтингларида ўз ўринларини мустаҳкамлаб бормоқда.
Спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва спорт менежерларини тайёрлаш, замонавий инфратузилмани яратиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва эксперт кўмаги дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг