Шавкат Мирзиёев АҚШдаги ўзбекистонликлар билан учрашди
Фото: Президент матбуот хизмати
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрида бўлиб турибди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбарига АҚШда ишлаётган ва таълим олаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар пешвоз чиққан. Шавкат Мирзиёев улар билан самимий суҳбатлашиб, катта муваффақиятлар тилаган.
Қайд этиш жоиз, ташриф давомида Мирзиёев Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан учрашади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг «С5+1» форматидаги саммитида иштирок этади.
Тадбирлар дастуридан АҚШ Конгресси ва ҳукумати вакиллари билан музокаралар, ушбу мамлакат етакчи компанияларининг раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралар иштирокидаги давра суҳбати ҳам ўрин олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг