«Шарқ» поездидан сувараклар топилгани ростми?
«Ўзбекистон темир йўллари» Тошкент — Самарқанд йўналишидаги «Шарқ» поездида сувараклар топилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Унга кўра, шу турдаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатдан йироқ. Тарқалган фотосуратлар эса эски бўлиб, умуман бошқа, Тошкент — Волгоград йўналишидаги поездда олингани айтилди.
«Ушбу суратлар «Шарқ» поезди билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ва улардан ушбу контекстда фойдаланиш фактларни манипуляция қилишдир», — дейилади муносабатда.
Бундан ташқари, йўловчиларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча поездлар, жумладан, «Шарқ» поездлари санитария меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда мунтазам кўрикдан ўтказилиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг