«Sharjah Masters 2025»га биринчи рақамда сараланган Абдусатторов 3-ўрин билан кифояланди
БААнинг Шаржа шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли «Sharjah Masters 2025» халқаро шахмат турнири ўз якунига етди. Жами мукофот жамғармаси 73 минг АҚШ долларини ташкил этган мазкур мусобақада дунёнинг етакчи гроссмейстерлари иштирок этди.
«Masters» гуруҳида Ўзбекистон шарафини тўрт нафар шахматчимиз — Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳимоя қилди.
Турнирда биринчи рақам остида сараланган Нодирбек Абдусатторов ҳал қилувчи турда қора доналарда эронлик гроссмейстер Амин Табатабайи билан дуранг ўйнади. Бу натижа унга тўлиқ очко олиш имконини бермади. Айни пайтда, иккинчи рақамли нидерландиялик Аниш Гири ҳиндистонлик Адитя Миттални мағлуб этиб, жами 7 очко тўплади ва «Sharjah Masters 2025» ғолибига айланди.
Сербиялик Александр Инджич эса сўнгги турда эронлик Данешвар Бардияни мағлубиятга учратди ва 6,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Қўшимча кўрсаткичлар асосида Нодирбек Абдусатторов ҳам 6,5 очко билан кучли учликни якунлаб, бронза медалга сазовор бўлди.
Қолган шахматчиларимиз ҳам мусобақани муносиб тарзда якунлашди. 9-турда Жаҳонгир Воҳидов оқ доналарда польшалик Малек Жандан устун келди ва умумий 3,5 очко билан 66-ўринни эгаллади. Муҳиддин Мадаминов туркиялик Ишик Алпарсланга қарши дуранг қайд этди ва мусобақани 4 очко билан 60-поғонада якунлади. Ортиқ Ниғматов эса турк шахматчиси Санал Ваҳаб билан ярим очко бўлишди ва 4,5 очко билан 34-ўриндан жой олди.
«Sharjah Masters 2025» турнири Ўзбекистон шахматчилари учун муҳим тажриба мактабига айланди. Айниқса, Нодирбек Абдусатторовнинг кучли рақиблар орасида юқори ўринни эгаллаши мамлакатимиз шахмат мактабининг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада оширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг