Шанхайда бир кунда 25 миллион киши коронавирусга тест топширди
Шанхай ҳукумати ўтказган коронавирусга тест топшириш жараёнида шаҳарнинг 25 миллион аҳолиси бевосита иштирок этган. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар берди.
— Маҳаллий аҳолининг фаоллиги билан нуклеин кислоталарни таҳлил қилиш учун намуна олинди, синов якунларига етди, — дейилади хабарда. Тест натижалари ҳали эълон қилинмаган.
Шанхайда коронавирусга нисбатан чеклов чоралари кучайтирилди, инфекцияни юқтириб олаётган фуқаролар сони ортиб бораётгани туфайли шаҳар «ёпиқ турдаги» режимда бошқарилади. Қайд этиш керак, ушбу ҳудудда бир сутка ичида 13 мингдан ортиқ симптомсиз ва икки юздан ортиқ симптомли касалланиш аниқланган.
Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатнинг 15 провинциясидан 38 мингдан ортиқ шифокор кенг кўламли эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга оширишда ёрдам бериш учун Шанхайга жўнатилган.
Хабарда айтилишича, жалб қилинган тиббиёт ходимлари вақтинча касалхона ва лабораторияларда COVID-19ни текшириш, шунингдек, нуклеин кислоталарнинг синов намуналарини олиш учун ишлайди.
Мудофаа вазирлиги томонидан шаҳарга қўшимча яна 2 минг нафар тиббиёт ходими юборилгани маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, Хитой COVID-19га қарши эмлаш учун 120 миллиард юандан (18,9 миллиард АҚШ доллари) ортиқ маблағ сарфлаган. Ушбу харажатлар мамлакатнинг тиббий суғурта жамғармаси бюджетига тенг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг