Шахмат ва шашкада Ўзбекистоннинг энг кучли нотариуслари аниқланди
Фото: «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси кубоги учун шахмат-шашка турнири ўтказилди.
Унда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидан 14 нафар аёл нотариус спортнинг шашка, 14 нафар эркак нотариус эса шахмат тури бўйича ўзаро беллашди.
– «Ақл гимнастикаси» дейиладиган шахматни ўйнаш ҳар қандай касб эгасини чиниқтиради. Нотариуслар мана 4 йилдирки ҳар йили шахмат бўйича мусобақаларда иштирок этиб келмоқдалар, – дейди Нотариал палатанинг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Воҳиджон Саатов. – Шу билан бирга бундай мусобақалар ҳудудларда меҳнат қилаётган ҳамкасбларни яқинлаштиради, улар ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилади.
Беш соат давом этган шахмат турнири ҳам қизғин баҳсларга бой кечди. Шахмат бўйича Қумқўрғон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Алишер Абдиназаров биринчи, Ургут туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Фурқатжон Хурсандов иккинчи, Фарғона шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Давронбек Адҳамов фахрли учинчи ўринни эгаллади.
Аёл нотариуслар ўртасида шашка бўйича Риштон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зилолахон Латиповага тенг келадиган рақиб топилмади. Иккинчи ўрин Нукус шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Арухан Аметовага насиб этди. Яшнобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ёрқиной Вапаева учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
– Шашка ўйнаш кишига қийинчиликларни енгиш қувончини, ғалабадан фахрланиш туйғусини беради, ақл-заковат даражасини оширади, – дейди нотариус Зилолахон Латипова. – Рости, турнирда иштирок этганимдан жуда хурсандман. Албатта, бу беллашувларда фахрли биринчи ўринни эгаллаш осон бўлмади.
Тадбир якунида ғолибларга Нотариал палатанинг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг