Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги Олимпиададаги иштирокини якунлади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Олимпиаданинг олтинчи кунини бошлаб берган Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги «Париж-2024»даги иштирокини якунлади.
Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Парижда муносиб иштирок этди. Енгил вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган ҳамюртларимиз «C» финалида қатнашди.
Париж Олимпиадасининг ушбу спорт тури бўйича қатнашган спортчиларимиз 6:31.33 дақиқалик натижа кўрсатишди ва 3-бўлиб маррага етиб келишди. Ушбу кўрсатгич билан ҳамюртларимиз Олимпиадани 15-поғонада якунлайдиган бўлишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг