Шаҳрисабзда Ўзбекистон нотариуслари I миллий Конгресси бўлиб ўтмоқда
Анжуман Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан Палатанинг яқин ҳамкорлари — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Кадастр агентлиги кўмагида ташкил этилди.
I Миллий Конгресс ишини Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров бошқариб бормоқда.
Ўзбекистон нотариуслари I Миллий Конгресси қатнашчиларини Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимов номидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев муборакбод этиб, тадбир ишига муваффақиятлар тилади ва Шаҳрисабз шаҳридан эсладик совғаси топширди.
Шунингдек, I Миллий Конгресс қатнашчиларини Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев табриклаб, Ўзбекистон нотариат тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан халқаро майдонда мамлакат нуфузини яхшилашга қаратилган ҳаракатларнинг ижобий натижасини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга Конгресснинг жуда ҳам муҳим мавзуга бағишланганлиги, мерос иши доимгидек жамиятда долзарблиги, бугунги нотариуслар кенгашида ушбу мавзунинг муҳокамаси мерос масалаларида камчиликларни бартараф этишга ёрдам беришини эътироф этди.
Конгрессда аҳоли учун жуда долзарб – «Меросни расмийлаштириш борасида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш» мавзусининг муҳокамасига бағишланган бўлиб, унда тегишли соҳалар мутахассислари ҳамда нотариуслар томонидан меросни расмийлаштиришда муаммолар ва ечимлар, таклифлар муҳокама этилмоқда.
Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбари Е.Канязов «Интеллектуал мулк қонунчилигида мерос институти» мавзусида сўзга чиқди. Долзарблиги сарлавҳасидан ҳам кўриниб турган маърузада маърузачи бугун жамиятимизда янги бўлган интеллектуал мулкни мерос қилиб қолдириш ва унинг қонун билан муҳофаза қилинишига батафсил тўхталиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг