Шаҳрихон — “Жаҳон ҳунармандлар шаҳри”

Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган III халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманига “Жаҳон ҳунармандлар шаҳри” сертификати топширилди. Тантанали маросимда таъкидланишича, туманнинг ушбу юксак мақомга сазовор бўлишида неча асрлардан бери ривожланиб келаётган пичоқчилик ва дўппидўзлик анъаналари муҳим аҳамият касб этган.
— Шаҳрихонда пичоқчилик санъати XVII асрдан буён шаклланиб, ўзбек ҳунармандчилигида алоҳида йўналиш сифатида танилган, — дейди уста пичоқчи Раҳматхўжа Алихўжаев. — Дўппидўзлик эса XIX аср охирида кенг тарқалиб, ҳозирга қадар ўз анъанавий услубини сақлаб қолган. Айни пайтда туманда 500 нафарга яқин усталар пичоқчилик, 300 нафардан ортиқ ҳунармандлар эса дўппидўзлик билан шуғулланмоқда. Улар тайёрлаган маҳсулотларга нафақат мамлакатимизда, балки хорижий давлатларда ҳам талаб юқори.
Тақдим этилган сертификат Шаҳрихон тумани ҳунармандларига ўз анъаналарини янада ривожлантириш, янги бозорларга чиқиш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда кенг имкониятлар яратади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг