Шаҳрам Ғиёсов Тошкентда жанг ўтказади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. У Тошкент шаҳрида рингга кўтарилади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagramʼдаги саҳифасида эълон қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 14 ноябрь куни пойтахтдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда Ғиёсовдан ташқари Лазизбек Муллажонов, Аълохон Абдуллаев каби ўзбекистонлик тажрибали боксчилар ҳам жанг қилиши кутилмоқда.
«Худо хоҳласа, 14 ноябрь куни ҳаммани «Ҳумо Арена»да кутамиз. Асосий кардда ўзим бўламан. Яқин орада рақиб ҳам эълон қилинади. Тўсатдан чиқди, ўйланмай рози бўлдим», деган боксчи.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов ҳозирга қадар проф рингда 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У ўзининг 10 та жангини рақибларини нокаут ёки техник нокаут қилиш орқали муддатидан олдин якунлаган.
Ғиёсов сўнгги жангини аргентиналик Франко Окампога қарши ўтказиб, 4-раундда рақибини нокаутга учратганди. Бу ғалаба ҳамюртимизнинг нуфузли World Boxing Association (WBA) рўйхатидаги ўрнини мустаҳкамлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг