Шаҳноза Мирзиёева янги лавозимга сайланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шаҳноза Мирзиёева ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
2017 йил декабрдан 2019 йил августгача Шаҳноза Мирзиёева МТВнинг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2023 йил июнь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг