Шаҳар ва қишлоқларда нечта маҳалла бор? Қанчаси тоғли, чўл ва чегара ҳудудида жойлашган?

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маҳаллалар сони ҳақида маълумот берди.
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, юртимизда 9 168 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг:
8 877 таси — маҳалла фуқаролар йиғини;
161 таси — овул фуқаролар йиғини;
89 таси — қишлоқ фуқаролар йиғини;
41 таси — шаҳар фуқаролар йиғинидан иборат.
Мазкур фуқаролар йиғинларининг 10 таси — жамоатчилик асосидаги,
11 таси — ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган фуқаролар йиғинлари ҳисобланади.
Энг кўп — 1000 дан ошиқ маҳаллага эга ҳудуд сифатида Самарқанд вилояти етакчилик қилади. Бу вилоятда ҳозирги вақтда 1 100 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Ундан сўнг Тошкент вилояти 1 48 та, Фарғона вилояти 1 41 та маҳалла билан кейинги ўринларни банд қилган.
Фуқаролар йиғинларининг географик жойлашувига тўхталадиган бўлсак, республикамиздаги 1 830 та маҳалла фуқаролар йиғини — шаҳарларда, 1 205 таси — туман марказларида жойлашган.
Туман марказигача 30 км бўлган масофада жойлашган маҳаллалар сони — 4 839 тани, туман марказидан 30 км ва ундан олис масофада, тоғли ва чўл ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинлари сони — 720 тани ташкил этади.
Чегара ёки анклав ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғини сони эса 574 тани ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг