Сергелидаги боғчада 2 ёшли бола калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Сергели туманидаги мактабгача таълим муассасасида бола калтакланиши ва натижада унинг оёғи синиши ҳақидаги видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди ва мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Аниқланган маълумотларга кўра, 22 январ куни боғчанинг тарбиячи ёрдамчиси Й.М. (1997 йилда туғилган) хархаша қилаётган икки ёшли С.А. исмли болани тинчлантириш мақсадида қўпол ҳаракат қилган. У боланинг бошига уриб, кейин бошқа хонага олиб чиқаётганда қоқилиб йиқилган. Йиқилиш натижасида боланинг чап оёғи цинганлиги аниқланган.
Боғча маъмурияти дастлаб боланинг ота-онасига фарзанди ўзи йиқилиб, чап оёғи цингани ҳақида маълумот берган. Бола Сергели туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, унга "чап оёқ сон суюги цинганлиги" ташхиси қўйилган. Воқеадан хабардор бўлган ота-она кузатув камералари ёзувларини кўрсатишни талаб қилган.
Ҳозирги вақтда Сергели тумани Ички ишлар бўлими ва Фавқулодда ҳолатлар бўлими томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда барча зарур ҳужжатлар ва далиллар тўпланиб, тегишли хулосалар чиқарилиши кутиляпти.
Болалар омбудсмани ушбу ҳодисани синчковлик билан назорат қилаётганини билдирган. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун тарбиячилар ва боғча ходимлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарурлиги яна бир бор кун тартибига чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг