Сергелида қарийб 50 миллион сўмлик электрон тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланишича, «Н.т.» МЧЖга қарашли савдо дўконида сотувчи З.И. харидорга 2 дона электрон тамаки маҳсулотини 800 минг сўмга сотганлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу савдо дўконидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 41,9 миллион сўмлик 263 дона электрон тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг