Сенаторнинг Навоий вилоятидаги мулоқоти
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Қобул Турсунов Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Тамабахрин маҳалласи фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбирда сенатор Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунлар ва қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича маълумот берди.
Хусусан, аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бандлиги ва ташаббусларини рағбатлантириш, шунингдек, ҳудудларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни батафсил тушунтирди.
Мулоқот чоғида иштирокчилар томонидан қишлоқ йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ижтимоий объектлар фаолиятини такомиллаштириш, тадбиркорликни кенгайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
Сенатор ҳар бир масала юзасидан тегишли идора ва мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб, ижросини халқ депутатлари вилоят ҳамда туман Кенгашига назоратга олиш юзасидан тавсиялар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг