Сенатор яккабоғлик ўқувчилар билан учрашди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани мактаб ўқувчилари «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖга ташриф давомида Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси Шуҳрат Асланов билан учрашди.
Учрашув чоғида сенатор ўқувчиларга мамлакатимиз саноатида мазкур мажмуанинг ўрни, ишлаб чиқариш жараёнлари ва корхонада қўлланилаётган замонавий технологиялар ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, у ёшларни илмга чанқоқ, интилувчан, меҳнатсевар ва масъулиятли бўлишга, келажак касбини онгли равишда танлашга ундади.
Учрашув самарали бўлди ҳамда мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг