Сенатор Қашқадарёда битирувчилар бандлигини таъминлаш ишлари билан танишди
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси Зумрад Бекатова хизмат сафари доирасида Қашқадарё вилоятида бўлиб, битирувчилар бандлигини таъминлаш ва фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ишлари билан танишди.
Дастлаб сенатор Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди. Мулоқот давомида туман ва шаҳарларда битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳали ишга жойлашмаган ёшлар билан индивидуал суҳбатлар ўтказиш ва уларнинг иш билан таъминланишида масъул ташкилотлар жавобгарлигини ошириш юзасидан тавсиялар берилди.
Шу куни сенатор Қарши туманидаги «Паштон» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар билан ҳам учрашди. Уларда ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти қурилиши бўйича масала кўтарилган бўлиб, ўрганиш жараёнида туман ҳокимлиги ҳамда вилоят таълим бошқармаси мутасаддилари билан мулоқот қилинди.
Шунингдек, суд ҳужжатларини ижро этиш билан боғлиқ мурожаат ўрганилиб, Мажбурий ижро бюроси масъуллари билан вазият муҳокама қилинди. Қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабаб ижрони амалга ошириш қийинчилик туғдираётгани маълум бўлди. Шунга қарамасдан, мутасаддилар томонидан мазкур масала имкон топилиши билан ҳал этилиши билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг