Сенатор парламент делегацияси таркибида Сингапурда бўлди
Жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Кобул Турсунов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси таркибида Сингапурда бўлди.
Ташриф доирасида сенатор ушбу мамлакат парламенти фаолияти билан танишди, икки томонлама учрашувларда ҳамда икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларининг янада кенгайтириш масалалари муҳокамасида иштирок этди.
Сингапур парламенти аъзолари Ўзбекистонда жуда катта ўзгаришларга, хусусан Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган тарихий ва изчил ислоҳотларга гувоҳи бўлаётганини таъкидлади. Сўнгги йилларда мамлакатимиз жадал ривожланиб, барча соҳаларда ижобий натижаларга эришаётгани, қонунларда халқаро тажриба инобатга олингани ва улар халқ манфаатига хизмат қилаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон парламенти делегацияси Сингапур Республикаси Президенти Тарман Шанмугаратнам томонидан ҳам қабул қилинди.
Сингапур Президенти Ўзбекистон келажаги ҳақида ижобий фикрлар билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга ҳамда собиқ Президент Халима Якубнинг Ўзбекистонга ташрифлари икки томонлама алоқаларни жадаллаштиришга муҳим туртки бўлганини таъкидлади.
Сингапурда бўлиб ўтган самарали учрашув ва мулоқотлар, шубҳасиз, икки мамлакатнинг парламентлараро муносабатлари ривожланишига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг