Сенатор маҳаллий Кенгашлар жорий фаолияти билан танишди
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси А.Туйчиев Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида бўлиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари жорий фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф доирасида маҳаллий Кенгашларнинг депутатлик фаолияти, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ечимини таъминлашда Кенгаш ваколатларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Депутатлар ташаббускорлигини кучайтириш, аҳоли мурожаатларини тизимли ўрганиш ва уни ҳал этишда давлат органлари билан ҳамкорликни кенгайтириш долзарб йўналиш сифатида қайд этилди.
Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини методик ва ташкилий жиҳатдан янада такомиллаштириш, Кенгаш қарорларини қонунчилик талабларига мувофиқ равишда қабул қилиш, қонунлар муҳокамаси ва тарғиботи, қонунчилик ташаббусларини шакллантириш ҳамда Кенгаш сессияларида масъул ташкилотлар ҳисоботларини эшитиш амалиётини кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Сенатор, шунингдек, «маҳалла еттилиги» вакиллари билан учрашув ўтказиб, маҳаллада аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш борасидаги қонунчилик ва амалий тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этишда ҳамжиҳатлик ва масъулиятнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг