Сенатор «InnoWeek–2025» халқаро ҳафталигида иштирок этди
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев «Чегарасиз ғоялар» шиори остида бошланган «InnoWeek–2025» – VIII Инновацион ғоялар халқаро ҳафталигида иштирок этди.
Тадбирда Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, хорижий мамлакатлар дипломатик ваколатхоналари вакиллари, йирик илмий марказлар олимлари, технология соҳаси экспертлари, стартап экотизими иштирокчилари, ёш инноватор ва ихтирочилар, йирик маҳаллий ва халқаро компаниялар, олий таълим соҳаси ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этди.
Сенатор Урганч давлат университетининг инновацион ишланмалари билан яқиндан танишди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш бўйича яратилган платформа, янги авлод материаллари ва экологик ечимлар катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, мазкур ишланмалар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. Ушбу ишланмаларнинг амалиётга татбиқ этилиши нафақат ҳудуд, балки республика миқёсида ҳам муҳим аҳамият эга эканлиги таъкидланди.
Тадбир доирасида ёш олим ва тадқиқотчиларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инновацион салоҳиятни ривожлантириш таклифлари эшитилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг