Сенатор Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг якунловчи тадбирида қатнашди
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг «Аёллар тинчлик ва хавфсизлик» мавзусида бўлиб ўтган якунловчи тадбирида Ўзбекистон делегацияси таркибида Олий Мажлис Сенати аъзоси Жамила Бобоназарова иштирок этди.
Мазкур тадбир доирасида Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, тинчлик ва хавфсизлик соҳасида фаол аёллар ва ёшларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, Марказий Осиё аёллари мулоқотининг иккинчи босқичидаги раислигини навбатдаги иштирокчи мамлакатга топшириш ҳамда афғон аёлларини қўллаб-қувватлашда таълим ва тадбиркорликнинг таянч ўрни мавзуларига бағишланган панель сессияларида қизғин муҳокамалар ўтказилди.
Тадбир давомида жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида «Хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашда глобал ҳамда минтақавий ёндашувлар» мавзусида Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан ташкил қилинган Мулоқот мажлисининг минтақавий ривожланиш тарихида янги даврни бошлаб берганлиги эътироф этилди.
Иштирокчилар томонидан Ўзбекистоннинг мазкур Мулоқот мажлиси доирасидаги тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш, бутун минтақада Мулоқотнинг самарали ишлаши учун ташкилий, институционал жиҳатдан такомиллаштириш бўйича ташаббусларига юқори баҳо берилди.
Шунингдек, 2026 йилда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига Ўзбекистон раислик қилиши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг