Сенатор аҳолишунослик ва ривожланиш бўйича минтақавий конференцияда иштирок этди
Жорий йил 3–5 сентябрь кунлари Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллаев Филиппиннинг Манила шаҳрида БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) томонидан «Аҳолишунослик ва ривожланиш бўйича халқаро конференция: Ҳаракатлар дастури ва 2030 йилгача ривожланиш мақсадлари бўйича мажбуриятларни амалга ошириш» мавзусида ташкил этилган минтақавий конференцияда иштирок этди.
Унинг ишида 30 дан зиёд мамлакатлар парламентлари аъзолари, давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Сенатор «Ёшлар сиёсат марказида: барқарор ривожланиш йўлидаги ислоҳотлар» мавзусида маъруза қилиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, гендер тенглигини таъминлаш ва кам таъминланган оилалардан чиққан қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги тажриба ҳақида атрофлича маълумот берди.
Тадбир доирасида аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлаш, ёшлар ва соғлом турмуш тарзи, аҳоли қариши, демографик таҳлил, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ҳамда халқаро мажбуриятларни бажариш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, аҳолишунослик ва ривожланиш соҳасида мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, маълумот алмашиш механизмларини такомиллаштириш, энг яхши тажриба ва инновацион ёндашувлар тақдим этилди.
Сенатор «Киберхавфсизлик: ёш фойдаланувчилар учун Интернетдаги хавф-хатарлар ва зарарли контентлар» мавзусидаги очиқ мулоқотда ҳам иштирок этди. Унда ёшларнинг рақамли маконда ҳимояси ва хавфсиз онлайн муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, сенаторнинг Филиппин парламенти Вакиллар палатасида депутатлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиздаги ислоҳотлар ва халқаро ташаббуслар ҳақида маълумот берилди ҳамда парламентлараро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Анжуман якунида ёшларнинг сиёсатдаги фаол иштирокини кенгайтириш, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш ҳамда таълим соҳасида рақамли платформалардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг