Сенатда сил касаллигининг олдини олиш бўйича қонунчиликка таклифлар муҳокама қилинди
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида сил касаллигининг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган қонунчиликка таклифлар масъул вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Муҳокамада қайд этилганидек, 2001 йилда қабул қилинган «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун фтизиатрия йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қатор ўзгартиришлар киритишни талаб этмоқда.
Хусусан, силга қарши кураш муассасаларида даволаниш учун электрон навбат бўйича йўлланма олиш тизими сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган беморларни ушбу муассасаларга эрта жойлаштириш имкониятини чеклаб қўймоқда.
Бундан ташқари, бугунги кунда амалда қўлланилаётган сил касаллигини диаскинтест ва гамма-интерферон ёрдамида аниқлаш усуллари, сил касаллигининг сўнгги босқичида (терминал) беморларга керак бўладиган, касалликнинг оғир аломатларини енгиллаштиришга, беморнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, руҳий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этишга қаратилган паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ушбу соҳада давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки ушбу Қонунда акс этмаган.
Сенаторлар таъкидлаганидек, ишлаб чиқилган таклифлар Қонунни янада такомиллаштиришга, аҳолини сил касаллигидан комплекс ҳимоя қилишга ва сифатли даволаш тизимини яратишга ҳамда мазкур касалликдан муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини таъминлашга хизмат қилади.
Муҳокама якунида қонунчилик таклифи сифатида Қонунчилик палатасига киритиладиган масала бўйича Сенат Кенгашига таклиф бериш юзасидан келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг