Сенатда Ўзбекистон ва Вьетнам парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий мажлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳларнинг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш ҳамда парламентлараро мулоқотни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги муносабатлар қадимий тарихий илдизларга эга. Бугунги кунда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли барча соҳаларда ҳамкорлик тобора изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги йилларда ўтказилган олий даражадаги учрашув ва ташрифлар ўзаро ишончни мустаҳкамлаб, ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққани қайд этилди.
Шу билан бирга, маданий-гуманитар соҳада ўзаро ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди. Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик университетида Вьетнам тили ва маданияти маркази фаолият юритиши, шунингдек, икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилгани, бу эса халқлар ўртасида яқин муносабатларни мустаҳкамлаётгани таъкидланди.
Учрашув якунида ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар фаолиятини тизимли йўлга қўйишга, уларнинг ҳар йили камида бир марта қўшма йиғилишини ўтказишга ҳамда навбатдаги қўшма йиғилишини Ўзбекистон Республикасида ташкил этишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг