Сенатда Малайзия парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Малайзия Сенати Раиси ўринбосари Нур Жазлан Моҳамад бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстона муносабатлар, кўп қиррали ҳамкорлик ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мунтазам мулоқот ва қонунчилик соҳасида тажриба алмашишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Парламентлараро дўстлик гуруҳларнинг мулоқотни фаоллаштириш ва доимий йиғилишларни ўтказиш унда давлат раҳбарлари ва ҳукуматлараро эришилган келишувлар ижросини юзасидан таъсирчан парламент назоратини кучайтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қуйиш, доимий мулоқот ва йиғилишларни ўтказиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Икки мамлакат халқлари ўртасида умумий тарих, дин, урф-одатлар ва қадриятларга асосланган азалий ришталар мавжудлиги таъкидланди. Давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқот икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга мустаҳкам пойдевор бўлаётгани қайд этилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Малайзиянинг етакчи таълим муассасалари билан қўшма дастурлар йўлга қўйиш, таълим форумларини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Ислом ва маданият соҳаларида тадқиқотлар борасидаги ҳамкорлик, хусусан Ислом цивилизацияси маркази ва Халқаро ислом академиясининг Малайзия илмий муассасалари билан алоқалари ижобий баҳоланди. Малайзияда ўтказилаётган Ўзбекистон маданияти кунларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар парламентлараро муносабатларни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг