Сенатда Германиянинг Junge Union NRW ёшлар ташкилоти вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди
Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалияда фаолият юритувчи Junge Union NRW ёшлар ташкилоти вакиллари билан онлайн форматда учрашув ўтказди.
Учрашувда ёшлар сиёсати, демократик институтлар, фуқаролик таълими, рақамлаштириш, яшил энергетика, шаҳарларни барқарор ривожлантириш ва халқаро ҳамкорлик масалалари хусусида фикр алмашилди.
Маълумки, Junge Union NRW Германиядаги энг йирик ёшлар ташкилотларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда унинг 23 мингдан ортиқ аъзоси бўлиб, асосий фаолияти ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни илгари суришга қаратилган.
Мулоқот давомида ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки ва халқаро майдонда фаол бўлиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидланди. Хусусан, Ёшлар парламенти раиси Лайло Аслонова Ўзбекистон ёшлари учун халқаро тажрибани ўрганиш, қўшма ташаббуслар орқали дунёқарашини кенгайтириш ва янги имкониятлар яратиш долзарб эканини таъкидлаб ўтди.
Томонлар ёшлар алмашинуви дастурлари, инновацион ташаббуслар ва ёшлар орасида фуқаролик онгини ривожлантиришга қаратилган қўшма дастурларни амалга оширишга келишиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг