Сенатда Франциянинг Ўзбекистондаги янги Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун, 29 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Франциянинг яқинда ўз вазифасини бажаришга киришган Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уалид Фук билан учрашди.
Сенат Раиси дипломатни Ўзбекистондаги вазифасини бошлагани билан табриклади ҳамда унинг профессионал тажрибаси икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Франция муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди. Бунга олий даражадаги мунтазам ташрифлар, шунингдек, иқтисодиёт ва инвестициялардан тортиб, таълим ва маданиятгача бўлган кенг кўламли соҳаларни қамраб олган имзоланган келишувлар хизмат қилди.
Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик конструктив тарзда давом этаётгани, икки томонлама ташрифлар ва парламент аъзоларининг халқаро форумлардаги иштироки ҳисобига мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Шу муносабат билан тегишли қўмиталар ва парламентлараро «дўстлик гуруҳлари» ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик лойиҳалари ижобий хусусият касб этганини қайд этилди. Маданият ва маданий меросни асраш, тарихий ёдгорликларни реставрация қилишда ҳамкорлик лойиҳаларини ва тажриба алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, туризм соҳасининг турли йўналишларида талабалар учун махсус дастурларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг