Сенатда бир гуруҳ юртдошларимизга давлат мукофотлари топширилди
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Бугун, 28 август куни Олий Мажлис Сенатида бир гуруҳ юртдошларимизга давлат мукофотларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.
Маълумки, давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг тегишли Фармонига асосан турли соҳаларда самарали меҳнати, мамлакат тараққиётига қўшган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ҳамда Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдирланганларга давлат мукофотларини ва тегишли ҳужжатларни топширди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар таъкидланганидек, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнлари натижасида халқимиз фаровонлиги, юрт равнақи тобора юксалиб бормоқда. Бугунги кунда барча соҳалардаги ютуқлар халқимизнинг фаровон ҳаётида ўз ифодасини топмоқда.
Мукофотланган юртдошларимиз давлатимиз раҳбарининг юксак эътибори ва ишончи учун чуқур миннатдорлигини, шунингдек, Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида янада фаоллик билан меҳнат қилишга тайёр эканлигини ҳам билдиришди
Акмал Муҳаммадиев, Отабек Саидахмадов
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг