Сенат ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га ўринбосар сайланди

11:39 30 Сентябр 2023 Сиёсат
2154 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Ялпи мажлисда сенаторлар берган овозларга мувофиқ Бекзод Абдувалиевич Нариманов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайланди.

Бу борада Сенат қарори қабул қилинди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?