Сенат Раиси Қашқадарёда маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан фаолият самарадорлигини ошириш бўйича учрашув ўтказди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, «маҳалла еттилиги» ҳамда маҳаллий кенгашлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида амалий ташриф билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турипти.
Т.Норбоева Косон туманида Халқ депутатлари Косон ҳамда Муборак тумани Кенгаши депутатлари билан учрашувда асосий эътибор мамлакатимиз Президентнинг «Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифаларга қаратилди.
Хусусан, маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини оширишда депутатлик назорати институтидан самарали фойдаланиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Шу билан бирга аҳоли муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишда «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, Қарши тумани «Ертепа» МФЙда ҳам ҳудуддан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари билан мулоқот ўтказилди. Унда аҳолини муносиб иш билан таъминлаш, маҳаллалардаги ижтимоий масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш, маҳаллий Кенгаш сессияси ҳамда доимий комиссиялар муҳокамасига долзарб масалаларни олиб чиқиш юзасидан тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг