Сенат қўмитасида алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солишга хизмат қиладиган қонун кўриб чиқилди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланиши соҳасидаги давлат назоратини амалга оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг фаолияти такомиллаштирилганлиги муносабати билан унинг ваколатларини қонун ҳужжатларида аниқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Шунинг учун мазкур Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунларга ушбу Инспекциянинг ваколатларини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг улгуржи савдоси соҳасида лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари, шунингдек уларнинг улгуржи савдосига доир талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли давлат органи сифатида белгиланмоқда.
Шунингдек, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятига берилган лицензия учун йиллик давлат божини тўлашнинг муддати белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари билан биргаликда ҳар томонлама ва батафсил кўриб чиқилди.
Шунингдек, мажлисда Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг ахборотлари ҳам эшитилди.
Мажлис якунида кўрилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг