Сенат қўмиталари ва маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари ҳамкорлиги кучаймоқда

Шу кунларда Сенат қўмиталарида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Шунингдек, халқ депутатлари Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари котибиятлари ходимлари Сенатнинг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказида амалиёт ўтди.
Амалиёт давомида депутатлар Сенат қўмиталари фаолияти билан яқиндан танишди, шунингдек, маҳаллий Кенгашлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига доир масалаларда маҳаллий вакиллик органларининг иштирокини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, депутатларнинг қонунчилик жараёнида иштирок этиш ва ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қонунларни шакллантириш бўйича малакалари мустаҳкамланди.
Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия раиси Анвар Туйчиев бошчилигида ўтказилган учрашувда маҳаллий Кенгашлар ва доимий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш, Сенат қўмиталари ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ижро ҳокимияти устидан назорат самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг