Сенат қўмиталари “2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни дастлабки тарзда кўриб чиқди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмиталарининг қўшма мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун сенаторлар, экспертлар ҳамда масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама этилди.
Ҳозирги вақтда дунёдаги мураккаб ва ноаниқ вазият, жаҳон иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолмоқда. 2025 йилга мўлжалланган прогнозга кўра, иқтисодий ўсиш суръати 6,0 фоизни ташкил этади.
/chirchiq/11%20senat/senat%2012/5f097231aa7134c888861725419873631212.jpg)
2026-2027 йилларда эса иқтисодий ўсиш суръатлари мос равишда 6,1 ва 6,3 фоизгача ошиши кутилмоқда.
Келгуси йилда иқтисодий фаолликнинг ошиши ҳисобига бюджетга солиқ ва солиқдан ташқари тушумларни ошириш орқали Давлат бюджети даромадлари 308,5 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.
2025 йилги Давлат бюджети харажатлари 344,8 трлн сўм миқдорида режалаштирилган бўлиб, 52 фоизи ёки 177,7 трлн сўми ижтимоий харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
/chirchiq/11%20senat/senat%2012/baabe88e16566397257d34a490ddb0721212.jpg)
Шунингдек, Давлат бюджети ҳисобидан қишлоқ хўжалигига 3,3 трлн сўм, сув хўжалигига 10,7 трлн сўм ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга 3,6 трлн сўм ажратилиши режалаштирилган.
Фискал барқарорликни таъминлаш мақсадида бюджет тақчиллигини камайтириш ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган фискал сиёсатнинг бош мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.
/chirchiq/11%20senat/senat%2012/7e1eef26d2282938bca388b8e31009581212.jpg)
Мажлисда ушбу Қонун юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилларининг ахбороти эшитилди ҳамда сенаторлар, экспертлар ва маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари томонидан қизғин муҳокама қилиниб, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Муҳокама якуни бўйича Сенат қўмиталарининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
/chirchiq/11%20senat/senat%2012/1b2bd6f89a7351638c8e8d6b33f73de01212.jpg)
/chirchiq/11%20senat/senat%2012/4ffebe4558c8a75afb8b7ed53c1353701212.jpg)
/chirchiq/11%20senat/senat%2012/aa27e0c943ffb609de311c48ece22cbd1212.jpg)
/chirchiq/11%20senat/senat%2012/bde55c606cac5d97521b4640833d0ba81212.jpg)
/chirchiq/11%20senat/senat%2012/86b734ef4fd833b53102b78a654a27e21212.jpg)
/chirchiq/11%20senat/senat%2012/c737cbcca8b0d872e10c700c3266e71d1212.jpg)
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг