Семизликнинг яширин сабаби топилди

Иллюстратив фото
Буюк Британиянинг Лафборо университети олимлари мунтазам равишда вазн ортишига кундалик ҳаёт тартибидаги вақтинчалик узилишлар сабаб бўлиши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари “International Journal of Obesity” журналида чоп этилган.
Олимлар одатий режимнинг қисқа муддатли бузилишлари — ҳам овқатланиш, ҳам ҳаракатланишга оид инсон танасининг вазнига таъсирини моделлаштиришди.
Шундай ўзгаришлар нафақат касаллик, жароҳат ёки стресс каби салбий ҳодисалар, балки ижобий — байрамлар, таътиллар ёки кўчиб ўтиш туфайли ҳам юзага келиши мумкин. Айнан шу даврларда, муаллифларнинг фикрича, ёғ массасининг асосий ортиши содир бўлади.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бундай назария нима учун семизлик билан касалланган одамлар сони соғлом турмуш тарзи кенг тарқалганига қарамай, ўсишда давом этаётганини тушунтиради. Вазн аста-секин эмас, балки “сакраш”лар билан турмуш тарзининг вақтинчалик беқарорлиги лаҳзаларида ортади. Бу маълум биокимёвий механизмларга мос келади: стресс кортизол ва инсулин ажралишини қўзғатади, қондаги қанд миқдорини пасайтиради ва калорияли овқатга бўлган иштиёқни кучайтиради.
Муаллифларнинг таъкидлашича, агар бундай қисқа, аммо кескин даврлар ҳақиқатан ҳам асосий роль ўйнаса, семизлик профилактикаси осонроқ кечиши мумкин. Айнан қалтис кезларда хатти-ҳаракатлар барқарорлигини сақлашни ўрганишнинг ўзи етарли бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг